Коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган карантин шароитида Қўшкўпир туманида томорқадан, қолаверса, ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Бугун туман ҳокимлиги ташаббуси билан аҳолини қўллаб-қувватлаш, фуқароларга ҳар томонлама енгиллик яратиб бериш, томорқаларга кўчат экишни кечиктирмаслик мақсадида тумандаги 50 та маҳалладаги 820 та эҳтиёжманд хонадонларга помидор, булғор қалампир кўчатлари, ҳар хир турдаги мевали дарахт кўчатлари етказиб берилди.