Эълон қилинган карантин туфайли уйда қолиб каранавирус пандемияси устидан ғалаб қозонишга кўмаклашаётган аҳолини янада қўллаб-қувватлаш, қулайлик яратиб бериш мақсадида уларга ҳар куни озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилмоқда.
Худди шунингдек, бугун ҳам Қўшкўпир туманидаги Хайробод, Ших, Хадра, Ғозовот қишлоқларидаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оилаларга ун маҳсулоти тарқатилди. Аҳоли ушбу хизматдан мамнун.