Хоразм вилояти ҳокимининг сайёр қабули бўлиб ўтди

Бугун Қўшкўпир тумани “Ошоқ қалъа” маҳалласида жойлашган Маданият марказида Хоразм вилояти ҳокимининг сайёр қабули бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари М.Умурзаков, вилоят Халқ қабулхонаси мудири С.Бердиқиличов, туман ҳокими Ж.Раҳимовлар иштирок этдилар ва мурожаатларни бирма-бир тингладилар.

Сайёр қабулда нафақат қўшкўпирликлар, балки бошқа тумандан ҳам жами 30 нафардан ортиқ фуқаролар ўз мурожаатлари, муаммолари ва таклифлари билан қатнашдилар.

Фуқаролар томонидан билдирилган арзон  уй-жой билан таъминлаш, ишга жойлашиш, тадбиркорлик учун ер ажратиб бериш, кредит, интенсив боғ яратиш, моддий ёрдам, дори-дармон билан таъминлашда амалий кўмак бериш каби кўплаб масалаларда мурожаатлар билдирилди.

Мурожаатларнинг кўпчилиги шу ернинг ўзида ижобий ечимини топган бўлса, айримларини ижобий ечими юзасидан ўрганишлар олиб борилиши ва муаммоларни ҳал қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Қабулда барча ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари