Хоразм вилояти прокурорининг сайёр қабули ўтказилди

Қўшкўпирда вилоят прокурорининг сайёр қабули ўтказилди
Бугун Хоразм вилояти прокурори Ботир Қудратхўжаев Қўшкўпир туманининг энг чекка ҳудуди “Ошоқ қалъа” маҳалласида ўзининг сайёр қабулини ўтказди.


Сайёр қабулда туман ҳокими Ж.Раҳимов ҳамда туман секторлари раҳбарлари, туман прокуратураси ходимлари, туман мутасадди ташкилот ва идораларнинг раҳбарлари иштирок этдилар.


Унда асосан эътибор ёшлар ва катта ёш вакилларининг муаммо ва масалалари ечими ҳамда таклифларига қаратилди. Фуқаролар томонидан 30 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан электрь таъминоти, газ, ишга жойлашиш, арзон уй-жой ажратиш, нафақа пули чиқишида ва оилавий мактабгача таълим муассасаси ташкил этишда амалий ёрдам бериш, таълим кредити, тикув машинаси билан таъминлашда ёрдам бериш каби мурожаатлар билдирилди. Ушбу мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.


-Мурожаатим тез ҳал этилганидан жуда хурсанд бўлдим,-дейди “Шеробод” маҳалласида яшовчи Жамила Норимова.-Ушбу қабулда тикувчилик фаолиятимни янада кенгайтириш мақсадида тикув машинасига эҳтиёжим борлигини билдирган эдим. Шу вақтнинг ўзида менга ўзим истаган тикув машинасини қўлимга тутқазишди. Эндиликда мен яна бир кишини иш билан таъминлайман.
Худди шунингдек, муддат талаб қиладиган муаммоларнинг бартараф этилиши юзасидан тегишли мутасадди ташкилот ва идораларига топшириқлар берилди. Сайёр қабулда тушган мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари