Хоразм вилоятининг экспорт ҳажми 129,9 млн. АҚШ долларини ташкил қилди
2020 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Хоразм вилоятининг экспорт ҳажми 129,9 млн. АҚШ долларини ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 14,3 % га кўпайган. Хорижга экспорт қилинаётган мева ва сабзавотларнинг умумий экспорт ҳажмидаги улуши 29,9 фоизни ташкил этди.Хусусан жорий йилнинг 9 ойи мобайнида: 12,8 млн АҚШ доллари миқдорида сабзавот, 16,3 млн долларлик мева ва резаворлар, 6,5 млн долларлик узум, 2,9 млн долларлик қовун экспорт қилинган. Мева-сабзавот махсулотларининг асосий экспорт бозорлари Қозоғистон (13,9 фоиз), Россия Федерацияси (9,3фоиз) ва Қирғизистон (3,5 фоиз) каби давлатларга тўғри келади.
Хоразм вилояти статистика бошқармаси ахборот хизмати