Хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда

Қўшкўпир туманида хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни   моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш масалаларига катта эътибор қатилмоқда, манзилли чора-тадбирлар ижроси таъминланмоқда.  Шунингдек,  аёлларни иш билан бандлигини таъминлаш  мақсадида хомийлик асосида  жўжа паррандаси тарқатилмоқда.

Май ойининг биринчи кунидан бугунга қадар жами элликдан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадонга “Ҳар бир аёлга етти хазинанинг калитини тутқазамиз” акцияси доирасида жўжа етказиб берилди. “Шихмашҳад” маҳалласида яшовчи аёллардан Шоира Раҳимова, Сурайё Абдуллаева, Назокат Шомуродовалар    “Юсуф Қобул” фермер хўжалигига ва “Бобурбек қаймоқлари” хусусий МЧЖ га ишга жойлаштирилди. “Илгалди”, “Хайробод”, “Гулзор”, “Адолат”, “Маданият” маҳаллаларидаги ишсиз аёллар бандлиги таъминланди. Бунда эса ҳомийлик кўрсатаётган тадбиркорларнинг ўрни беқиёс. “Ўртаёп” маҳалласида истиқомад қилувчи боқувчисини йўқотган Шоҳсанам Сапаева ҳомийлик кўрсатаётган тадбиркорлардан жуда миннатдор.

-Менинг хонадонимга маҳалламда яшовчи тадбиркор Норгул Исмоилова шароитимни яхшилаш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида 50 бош жўжа олиб келиб берди,-Ш.Сапаева.- Энди ишсиз эмасман. Бу жўжаларни янада кўпайтириб, кичик тадбиркорлик билан шуғулланаман. Тадбиркорларимизга мингдан-минг раҳмат.

         Анашундай миннатдорчилик сўзлари яна кўплаб аёллар томонидан билдирилди. Кимлардир бу саховатли қўллар орқали моддий аҳволи, турмуш шароитини яхшилашга киришган бўлса, яна кимлардадир, тадбиркорлик билан шуғулланиш истаги пайдо бўлганини кўриш мумкин.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари