Хотин-қизлар уйлари таъмирлаб берилди

Қўшкўпир туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. 

Жумладан, “Темир дафтар” даги 4 та ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд  оилаларнинг уй-жойи таъмирлаб берилди. Яъни, туман ҳокимлигига яшаётган уйининг таъмирлаб беришда амалий ёрдам сўраб,  ариза билан мурожаат қилган “Хонобод” маҳалласида истиқомад қилувчи Дилфуза Жумамуродова, “Баратлар” маҳалласида яшовчи  Нигора Матёқубова, “Маданият” маҳалласида яшовчи  Пошша Саъдуллаева, “Ўртаёп” маҳалласида яшовчи  Аминажон Раҳимоваларнинг уйларини таъмирланиши учун ҳар бирига туман ҳокимлиги ва вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси томонидан 10 млн сўмдан, жами 40 млн сўм маблағ ажратилди.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари