ИККИ КУНЛИК ТАДБИР ёшларни эзгу мақсадлар сари бирлашти
Қўшкўпир туманида туман ҳокимлиги, халқ таълими бўлими, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, ИИБ ходимлари, имом хатиблар ҳамкорлигида икки кун мобайнида ёшлар орасида одоб-ахлоқни мустаҳкамлаш, беҳаёлик ва шавқатсизликни тарғиб қилишга қаратилган ҳар қандай хатти-ҳаракатнинг олдини олиш, уларни ёмон иллатлардан ҳимоя қилиш мақсадида “Давомат”, “Тунги рейд”, “Бозор рейди” каби маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, кўргазмалар ташкил этилди.
Тадбирнинг якуний 2-куни Қўшкўпир туман истироҳат боғида ўтказилиб, унда ўқувчи-ёшлар томонидан расмлар кўргазмаси, мусиқий чиқишлар тақдим этилди. Тарғибот тадбирларда энг фаол иштирок этган ёшлар туман ҳокимлиги ва ёшлар иттифоқи томонидан тақдирландилар.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати