ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВАЗИРИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИНИНГ ТАШРИФИ

ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВАЗИРИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИНИНГ ТАШРИФИ

Бугун маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишиш ва амалий кўмак кўрсатиш мақсадида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари С.Холхўжаев Қўшкўпир туманига ташриф буюрди. С.Холхўжаев Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ.Игамбергенов, туман ҳокими Ж.Рахимов ҳамроҳлигида тумандаги “Довуд” маҳалласида жойлашган “Limon aziya” МЧЖга қарашли лимончилик иссиқхонасига бориб, тадбиркорларнинг фаолияти билан яқиндан танишди. Ташриф давомида С.Холхўжаев маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари билан суҳбатлашиб, уларнинг фаолияти билан танишди.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари