ИЛҒОР ТЕРИМЧИЛАРГА СОВҒАЛАР ТОПШИРИЛДИ

Миллий бойлигимиз бўлган “оқ олтин” ни далалардан йиғиб-териб олиш жараёнида Қўшкўпир туманидаги теримчилар ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Айни вақтда далаларда иш қизғин. Теримчилар бор ҳосилни сўнгги мисқолигача йиғиб олиш мақсадида ҳозирдан астойдил бел боғлашган. Терим суратини оширишда, теримчиларга куч-ғайрат бағишлашда, айниқса, уларни моддий ва маънавий рағбатлантиришга қаратилган тадбирларнинг ташкил этилаётгани қўл келаётир.

“Иттифоқ” ва “Ошоқ калъа” маҳалласида “Аёллар дафтари” га киритилган хотин-қизлар ҳам пахта йигим терими мавсумида фаол иштирок этмоқдалар.

Уларни моддий ва маънавий томондан қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш мақсадида "WBM Қўшкўпир кластер” МЧЖ томонидан энг илғор теримчиларга ҳар хил турдаги совғалар топширилди.

Ҳудуддаги "Муаттар", "Мустақил", "Қадам Давлат" фермер хўжалигига мавсумий ишга жойлашган аёлларимиз айни мавсумда пахта йиғим-теримида кунига 100, 120 килограмдан пахта териб кундалик 140 минг сўмдан терим пули олишмокда. Бу эса уларни янада шижоат ва куч-ғайрат билан “оқ олтин”ни йиғиб олишга чорламоқда.

 

 ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари