ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЁШЛАР спорт майдонида

Қўшкўпир туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда “Ёшлар  ҳафталиги” муносабати билан  ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва уларнинг иқтидорини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида тадбир ташкил этилди. Тадбирда спортни ўзига ҳамроҳ деб биладиган 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган 18 нафар имконияти чекланган иштирокчилар спортнинг шашка, шахмат тури бўйича ўзаро беллашдилар. Ғолиб бўлганлар тадбир сўнгида туман ҳокими ўринбосари Р.Матёқубов ҳамда ҳомийлар томонидан рағбатлантирилди. Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан диплом ва “Фахрий ёрлиқ” лар топширилди.

                     


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари