Қўшкўпир тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгиланган мезонларга асосан 113 нафар хотин-қизлар рўйхати шакллантирилиб, уларга тавсиянома берилган эди. Шулардан 2 нафар хотин-қиз олий таълим муассасаларига грант асосида ўқишга қабул қилинди.
-Хотин-қизларнинг олий таълим муассасаларида ўқиши учун бундай кенг имкониятларнинг яратилиши, яъни, тавсияномаларнинг берилиши биз каби қизлар учун энг қувончли воқеа бўлди,-дейди Махлиё Шарифова.- Бу йил Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалига грант асосида талабаликка қабул қилиндим.
Худди шундай Машҳура Қурбонова ҳам Урганч давлат университети бошланғич таълим методикаси факултетига грант асосида талабаликка қабул қилинди