ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ ВАЗИРИ ҚЎШКЎПИРДА

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири, Пахтачилик кенгашининг раиси Иброҳим Абдураҳмонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Хоразм вилояти Қўшкўпир туманига ташриф буюрди.
Ташриф давомида, пахтачиликда амалга оширилаётган агротехник тадбирлар, хусусан уруғлик пахта етиштириш, ғўза зарар-курандаларига қарши курашиш, хосил сифатини яхшилаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Кенгаш аъзолари Қўшкўпир туманидаги фермер хўжалиги далаларида бўлиб, экинларнинг бугунги кундаги ҳолатини ўрганди.
Инновацион ривожланиш вазири И.Абдураҳмонов фермер хўжалиги раҳбарлари ва соҳа мутахассисларига ғўза навларининг хусусиятидан келиб чиқиб, уларни парваришлаш, уруғлик хосилини йиғиб олишга тайёргарлик кўриш масалаларида ўз тавсияларини берди.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари