Ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларда коррупцияга ва бошқа ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, шу жумладан, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, ёшларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши тура оладиган кучли иммунитетни шакллантириш мақсадида Қўшкўпир туманининг Ёшлар марказида мактаб, лицей, коллеж ўқувчилари ўртасида иншолар танлови бўлиб ўтди. Унда 1-сон ИМИ ўқувчиси Зебо Фарҳодова, 39-сон мактаб ўқувчиси Зебо Раҳимова, 2-сон мактаб ўқувчиси Маҳлиё Йўлдошевалар 1-ўринга муносиб деб топилдилар ва танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш шарафини қўлга киритдилар.