ИНСОН ҚАДРИ ЙЎЛИДА БИРЛАШАЙЛИК!

     Барчамизга маълумки, Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2022-йилни мамлакатимизда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилди. Йил муносабати билан мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш борасида жуда катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда. "Маданият” маҳалласида жойлашган Маданият марказида “Инсон қадри йўлида бирлашайлик!” шиори асосида туман хотин-қизлар бўлими томонидан аёлларни сиёсий фаоллигини ошириш, мустақиллигимизнинг 31 йиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида, маънавий-маърифий, мусиқий тадбир кўтаринки руҳда ташкил қилинди. Шунингдек, тадбирни ўтказишдан асосий мақсад,  мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсий жараёнлар ва ислохотларда аёлларимизнинг фаоллигини янада ошириш назарда тутилган. Тадбирни туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи С.Худайберганова очиб берар экан, хотин-қизларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, уларнинг жамият олдидаги фаол иштирокини таъминлашга қаратилган бир қанча имкониятлар ҳақида сўз юритди. Тадбирда “Аёллар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд ҳамда маҳаллалардаги сиёсий фаол хотин-қизлар таклиф қилинди. Тадбир давомида, дилбар куй-қўшиқлар, рақслар ижро этилди ва маҳаллалардаги ижодкор аёллар томонидан шеърлар ўқилиб, тадбир иштирокчиларига кўтаринки қайфият улашди. Маълумот ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, бундай тадбирлар барча маҳаллаларда ташкил қилиниши режалаштирилган.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари