Бугун мамлакатимизда миллий ҳунармандчилик ва касаначиликни янада ривожлантириш, тадбиркорлик фаолиятни кенгайтириш ва бу орқали хотин-қизлар фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиб келинаётгани айни ҳақиқат.
Қўшкўпир туманида ҳам аёлларнинг жамиятда иқтисодий, ижтимоий жиҳатдан муносиб ўрин эгаллашлари, ҳаётнинг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш, ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар муаммолари, эҳтиёжларини тизимли ўрганиш ва ҳал этиш борасида амалий ишлар, тадбирлар олиб борилмоқда.
Бугун Қўшкўпир тумани Маданият маҳалласида устоз-шогирд анъанасини давом эттириб, иш олиб бораётган, асосий фаолияти гул босилган газламалар ва чокли буюмлар ишлаб чиқаришга қаратилган Зулфия Қўшназарованинг тикувчилик корхонасида “Маҳалламизнинг фахрий ҳунарманд аёли” лойиҳаси доирасида учрашув ташкил этилди.
Унда туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ойбиби Раҳимова, Ҳунарманд уюшмаси туман бўлими раҳбари Темур Ҳайитбоевлар иштирок этдилар.
Улар тикувчилик корхонасига жалб қилинган, олдин бандлиги таъминланмаган хотин-қизлар билан учрашиб, муаммоларини ўргандилар.
Корхонада олиб борилаётган маҳорат дарслари, ҳунармандчилик турлари барча қизлар учун маъқул келаётганлиги улар томонидан мамнунлик билан тилга олинди.