ҲИСОБОТ САЙЛОВ ЙИҒИЛИШИ
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал-демократик партияси бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот йиғилишлари ўтказилмоқда. Партиянинг туман Кенгаши тасарруфида айни пайтда 106 та бошланғич партия ташкилоти бўлиб, уларнинг фаолиятлари таҳлил қилинмоқда. Хусусан, туман ветеринария ва чорвачиликни ривожантириш бўлими қошидаги бошланғич партия ташкилотида бўлиб ўтган ҳисобот сайлов йиғилишида қуйи бўғин фаолиятини жонлантириш юзасидан мулоҳазалар билдирилди.
- Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда бизнинг партия етакчи бўлиши лозим. Бунда бошланғич партия ташкилотларининг ҳам фаоллиги муҳим. Шундай экан, жойларда бошланғич партия ташкилотимиз фаолиятини, фаоллигини оширишимиз, партиявий тарғиботни кучайтиришимиз лозим, - дейди партия вилоят Кенгаши бўлим мудири Д.Қабулова.
Маълумот ўрнида, туман ветеринария ва чорвачиликни ривожантириш бўлимида 45 нафар иш ходим фаолият олиб боради. Шундан 22 нафари БПТ таркибида партия сафига бирлашган.