ИССИҚХОНА – ФАРОВОНЛИК МАНБАИ

         Иссиқхона тадбиркор учун ҳақиқий даромад манбаи. Иссиқхона ташкил қилишни йўлга қўйган инсон борки, фаровонликка эришибгина қолмасдан, кўпларни иш билан таъминлашга, шунингдек, халқимизни озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилмоқда.

         Қўшкўпир тумани “Янгилик” маҳалласида ташкил этилган “Караван авто плюс” МЧЖ га қарашли иссиқхона ҳам бугунги кунда нафақат ички бозорларимизни, балки экспорт қилиниб, Россиянинг Москва, Қозоғистоннинг Атрау шаҳарлари  бозорларини помидор маҳсулоти билан таъминламоқда.

         -Иссиқхонани янада кенгайтириш ниятидаман,-дейди тадбиркор Шодлик Ибрагимов.-Ҳосилдорлик ёмон эмас, ҳар бир тупдан 5-6 кг помидор ҳосилини оляпмиз. Экспортбоп помидор маҳсулотимиз 120 кунда етилади. Айни кунда пишиб етилган маҳсулотлар бозорларга тайёрланмоқда.

         Аҳамиятлиси шундаки, 15 киши доимий иш билан таъминланган. Зарур кезларда мавсумсий ишчилар ҳам жалб қилинади.

         Ҳа, туманда йирик иссиқхоналар кўп. Бундан ташқари кўплаб ихчам иссиқхоналарнинг  қурилиши ҳар бир оиланинг ўзини ўзи банд қилишига ва фаровонликка эришишига замин яратмоқда.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари