Қўшкўпир туманида Президентимизнинг 2020 йил 19 февралдаги “Лимончилик тармоғини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ушбу соҳани ривожлантиришга “Турон банк” лойиҳа координатори этиб белгиланди. Банк томонидан Қўшкўпир тумани “Довуд” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 21,8 гектар ер майдонида 26 млрд.сўмлик йирик лойиҳа амалга оширилмоқда ва бугунги кунда лимончилик иссиқхонасини қуриш ишлари бошлаб юборилди. Ушбу иссиқхонанинг ишга туширилиши кўплаб муаммоларга ечим бўла олади. Яъни, аҳолининг камбағал қатламини камбағалчиликдан чиқишига, аҳолининг иқтисодий томондан юксалишига камбағал оила сифатида рўйхатда турганлар сонини ҳам кескин камайишига замин яратилади.
Лойиҳа негизида лимончилик кластери ташкил этган ҳолда лимон маҳсулотини қайта ишлаш, сақлаш фаолияти, иссиқхонада фақат лимон эмас, балки қулупнай етиштириш ҳам кенг йўлга қўйилади. ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ