ИССИҚХОНАЛАР - ФАРОВОНЛИГИМИЗ МАНБАИ

Қўшкўпир туманидаги бозорларни арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида аҳоли хонадонларида 1-2 сотихли 2026 та ихчам иссиқхоналар қурилди. Бугунги кунда анашу иссиқхоналарда савзавот маҳсулотлари етиштирилмоқда. 2020 йил январь-октябрь ойларида 7 633,0 минг. долларлик саноат ва мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти амалга оширилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт ҳажмини ошириш мақсадида жорий йилнинг ўзида 11 нафар тадбиркор томонидан 20 гектар майдонда замонавий иссиқхоналар ташкил қилиш режалаштирилди.
Ҳозирда 20 гектар майдонда иссиқхона ташкил қилиш бўйича 8,5 млн.доллар миқдоридаги кредит маблағлари ажратилиб, қурилиш ишлари бошлаб юборилди.

COVID-19 коронавирус пандемияси даврида аҳоли истеъмоли учун озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб кўпаймоқда. Бу даврда аҳолининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини таъминлаш энг асосий устувор вазифамиз ҳисобланади.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари