ИССИҚХОНАЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНАЙЛИК!
ИССИҚХОНАЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНАЙЛИК!
Ҳурматли томорқа ер эгалари!
Сизларни қурилган иссиқхоналарни таъмирлаш, плёнкасини ёпиш ва тўлиқ экиш, томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва уй атрофларини ободонлаштиришга чақирамиз.
Ҳозирги куз-қиш шароитида аҳоли хонадонларида қурилган ихчам иссиқхоналарга:
- исмалоқ,
- пиёз,
- саримсоқпиёз
- турли кўкатлар (шивит, кинза, редиска) экиш мақсадга мувофиқ.
Ушбу экинларни йиғиштириб олгандан кейин ерни экишга тайёрлаб,
- помидор,
- бодринг кўчатлари,
- қалампир
экиб оиланинг бирламчи эҳтиёжлари учун, шунингдек, истеъмолдан ортиқча маҳсулотларни ички бозорда сотиш орқали даромад олиб, моддий манфаатдорликка эришиш мумкин.
Шунингдек, аҳоли томорқа ерлари, уй атрофларига “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида кўчат экиш ишларида фаол бўлишга чақирамиз.
Хоразм вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси