ИСТИРОҲАТ БОҒИ
Қўшкўпир туманидаги Аз- Замахшарий номли истироҳат боғида кенг кўламда бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, боғнинг қиёфаси тубдан ўзгарди.
9 май - Хотира ва қадрлаш кунида истироҳат боғи бутунлай янгича кўринишда дам олувчиларни яна ўз бағрига олди. Қисқа муддатда истироҳат боғида сунъий кўл, турли аттракционлар, умумий овқатланиш шахобчалари барпо этилди.
Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов шаҳар ва туманлар сектор раҳбарлари билан истироҳат боғида бўлиб, дам олувчилар учун яратилган шароитлар билан танишди. Барча шаҳар ва туманлардаги истироҳат боғларини таъмирлаш ва замонавий дизайн асосида жиҳозлаш вазифаси қўйилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати