Ички ишлар органлари фахрийлари ҳолидан хабар олинди
Қўшкўпир тумани Икчи ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ходимлари томонидан "Кексалар ҳафталиги" муносабати билан олдин Ички ишлар соҳасида узоқ йиллар ўзининг мардонаворлиги, ташаббускорлиги, топқирлиги билан эл орасида ҳурмат қозониб келган ва ҳозирда нафақада бўлган кекса нуронийларнинг ҳолидан хабар олинди.
“Баҳористон” маҳалласида яшовчи Эгамберган Яқубов, “Пахтакор” маҳалласида истиқомат қилувчи Рўзимбой Дурдиев, “Кенагас” маҳалласида яшовчи марҳум Икром Содиқовларнинг хонадонига Қўшкўпир тумани ИИО ФМБ бошлиғининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари подполковник Зафарбек Қаландаров, Эксперт криминалистика гуруҳи эксперти, катта лейтенант Асқар Сапаров ва Ички ишлар органлари фахрийларидан Қозим Пирязовлар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Шу билан биргаликда, туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан уларнинг оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилди.