3-сектор раҳбарининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди
Жойларда мутасаддилар ёшлар билан учрашиб, уларнинг турли соҳаларга оид фикрлари билан танишмоқда, савол ва мурожаатларига эътибор қаратмоқдалар.
Бугун Қўшкўпир туманидаги Маданият марказида Қўшкўпир тумани 3-сектор раҳбари, ИИО ФМБ бошлиғи Асқар Худойшукуровнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Сектор раҳбари спортчи ёшларнинг фаолияти билан қизиқди, ўз иқтидор ва истеъдодларини тасвирий санъат орқали ифодалаётган ёш рассомлар ижоди билан танишди, улар билан суҳбатлашди. Учрашувда жами 325 нафар ёшлар иштирок этдилар. Шулардан 8 нафари ўзларининг муаммолари ва қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилдилар. Яъни, ички ишлар соҳасида аёллар учун қандай шароитлар яратилгани ва қандай имтиёзлар борлиги, ушбу соҳасида меҳнат қилиш учун ёшлар қандай билим ва кўникмага эга бўлиши, китоб ўқиш раҳбар, бир сўз билан айтганда инсон ҳаётида қандай аҳамият касб этиши, раҳбар бўлиш масъулияти қандай? каби кўплаб саволларга атрофлича жавоб олдилар.
Учрашув сўнгида А.Худойшукуров ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши доирасида спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилиб, кўплаб спорт мусобақаларида фаол иштирок этиб, юқори натижаларга эришиб келаётган фаол ўқувчилардан бир гуруҳига ташаккурнома топширди, китобларлар ҳадя қилди.
Ёшлар билан учрашув очиқ, самимий ва дўстона тарзда ўтказилди.