Қўшкўпир туманидаги биринчи секторга қарашли Иттифоқ ҳудудида пахта ҳосилига ўз ҳиссасини қўшаётган илғор теримчилар рағбатлантирилди.
-Пахта йиғим-теримида уюшқоқлик билан иштирок этмоқдамиз, -дейишди "Муаттар" фермер хўжалиги теримчилари. –Далаларда пахта ҳосили кўп. Вақтида пулини оляпмиз. Биз каби теримчилар учун қулай шароитлар яратиб берилган. Бу каби рағбатлар эса кучимизга янада куч қўшиб, шижоат билан меҳнат қилишга ундайди. "Муаттар" фермер хўжалиги бу йил 150 тонна пахта ҳосилини етиштириш бўйича шартнома имзолаган. Ушбу фермер хўжалик туманда биринчилардан бўлиб шартномавий режани ортиғи билан бажарди ва ҳозирда 215 тонна пахта топшириб, режани 143 фоизга бажарди.