Имкониятлар эртанинг муносиб эгалари учун

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев 30 июнь куни Ўзбекистон ёшлар ва талабалар форумида иштирок этди. Даставвал давлатимиз раҳбари ушбу байрам билан барча Ўзбекистон ёшларини самимий муборакбод этди.

Ўз нутқида 6 миллионга яқин шижоати баланд Ўзбекистон ёшларига қатъий ишонч билдирди. Айниқса, “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик”  шиори остида ўтказилаётган ҳар бир фестиваллар барча ёшларимиз учун ҳақиқий ватанпарварлик кўриги бўлишини алоҳида таъкидладилар.

Ўз нутқини давом эттирар экан,  Президентимиз етук ва фаол қизларимизни миллий парламентимиз ва маҳаллий кенгашлар фаолиятига янада кўпроқ жалб этиш кераклигини, шунингдек халқ депутатлари кенгашлари  тавсия асосида ёш, шижоатли, ғайратли ўғил-қизларимизни Олий Мажлис депутати ва сенаторларига бириктирилишини қатъий ишонч билан таъкидлаганлари ёшларимизни униб – ўсишлари учун имкониятларни яратиб  берди.

Қувонарлиси,  эндиликда маҳаллий кенгашларда ҳам ҳудди Сенат ва Қонунчилик палатасидаги каби ёшлар парламенти вакиллари мактаби ташкил этилиши ҳар бир ёшга сиёсий майдонда  янада куч-ғайрат, шижоат ва матонат бағишлаган бўлса ажабмас.

Форумда давлат раҳбари “Темир дафтарда”ги оилаларнинг фарзандларига ОТМга кирганда биринчи йил учун контракт пуллари давлат томонидан тўлаб берилиши,  ушбу оила фарзандларига 500 минг сўмдан моддий ёрдам берилиши  кам таъминланган, эхтиёжманд оилалар учун ғамхўрликнинг намунаси сифатида эътироф этиш мумкин.

Президент мактабларининг битирувчилари нуфузли олийгоҳлар талабасига айланиши нафақат ўқувчилар, балки ота-оналар, мактаблар жамоаси ҳамда барчамиз учун ҳам кутилмаган янгилик бўлди.

Бу имкониятлар, яратилаётган шарт-шароитлар нафақат ёшларимиз балки, барча ҳамюртларимизга  катта умид ва ишонч бағишлади.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, ҳеч бир давлатдан кам бўлмаган бу каби шароит ва имкониятлар ёшларимизнинг эртанги куни ва уларнинг Ватанимиз  келажаги учун  муносиб фарзандлар бўлиб   шаклланишида хизмат қилиши муқаррардир.

 

                                                                                                            Руҳия ИСМОИЛОВА,

                                                                                                    Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                           Қўшкўпир туман Кенгаши раиси


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари