Иморатбобо зиёратгоҳини излаб.

Иморатбобо зиёратгоҳини излаб.
Қўшкўпир туманида кўпгина зиёратгоҳ ва қадамжолар мавжуд. Шулардан бири Иморатбобо мажмуаси бўлиб, у 1795 йилда бунёд этилган .
Хоразм вилояти Туризм ва спорт бош бошқармасининг Қўшкўпир туман бўлими, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси билан ҳамкорликда Т.Саттарова “Шихмашхад” шаҳарчасидаги “Ўзбекистон” маҳалласида жойлашган Иморатбобога, бориб у ерни  тарихини ўрганди. “Ўзбекистон маҳалласида яшовчи Саид Отабой эшон билан учрашиб “Иморатбобо зиёратгоҳи тарихи ва келиб чиқиши бўйича” суҳбатлашишди. Отабой Саидов  бу ҳақида “ Менга бобом гапириб берган. Бобом эса ўз бобосидан эшитган”. Отабой эшон дея иззатлайдиган бу инсоннинг гаплари нақадар тўғрилигини кўрсатган ҳужжатлари тасдиқлаб турибди. 1795 йилдан кейин Отабой эшонга тегишли муҳр Хива хонлигига тегишли бўлган. Истиқлолдан сўнгги ёзувлар эса Ўзбекистон мусулмонлар идораси томонидан тасдиқланган. Иморатбобо мажмуаси Урганч – Хива йўлининг шундоққина биқинида жойлашган. Хива саёҳатига отланган ҳар бир йўловчи бир лаҳза тин олиб, қадамжони зиёрат қилиб ўтсалар, кўнгиллари нурафшон тортади  ҳамда туманимизда ички “Зиёрат” туризими ҳам ривожланарди.

ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари