Инсон қадри учун
Қўшкўпир туман прокурори Б.Матрасулов томонидан "Инсон қадри учун" лойиҳаси доирасида туманнинг «Гулзор» маҳалласида яшовчи 1950 йилда туғилган якка-ёлғиз яшовчи А.Сапарбаева ва шу маҳаллада яшовчи 1947 йилда туғилган Қ.Мухторовларга кир ювиш машинаси ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Шунингдек, «Полвон» маҳалласида яшовчи 1962 йилда туғилган Б.Жаббарованинг хонадони таъмирталаб сабабли таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.