Ишбилармон аёл- 2023

Қўшкўпир туманидаги "Маданият уйи"да ЎзЛиДеП туман Кенгаши ва туман “Баркамол авлод” болалар маркази томонидан “Ишбилармон аёл- 2023” кўрик – танловининг туман босқичи ўтказилди.

Кўрик-танловда Қўшкўпир туманида фаолият юритаётган  10 нафарга якин  тадбиркор ва ҳунарманд хотин-қизлар ўзларининг маҳсулотлари билан иштирок этишди.

Кўрик танловнинг асосий максади мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий жараёнлар туб мазмун-моҳиятини кенг тарғибот-ташвиқот қилишда, юртимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида фаол иштирок этаётган шижоатли, ташаббускор хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ватанимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишларидаги фаол иштирокини рағбатлантириш туфайли бугуннинг замонавий тадбиркор аёл қиёфасини яратишдир.

Кўрик-танловда ҳакамлар ҳайъати аъзолари жараён мобайнида 10 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд хотин-қизларнинг фаолияти билан яқиндан танишиб, уларнинг шу даврга қадар эришган ютуқлари, имкониятлари ҳамда камчиликларини ўрганди. 

Танлов якуний натижаларига кўра:

1 - ўрин – Ёғоч ўймакорлик  йуналишларида фаолият олиб бораётган ҳунарманд Замира Жуманиёзовага;
 
2 - ўрин – Эсталик буюмлар, “Турфа гуллар” йуналиши бўйича фаолият олиб борувчи, хусусий тадбиркор Интизор Нурметовага;

3 - ўрин – Тикувчилик йўналиши бўйича фаолият олиб борувчи, хусусий тадбиркор Мафтуна Каримовага насиб қилди.

Танлов ғолиблари вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Бундан ташқари, ғолиблар номинациялар бўйича рағбатлантирилди.

Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари