Ижтимоий-маънавий соғлом муҳитни яратиш бўйича тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Дин ишлари бўйича Қўмитанинг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси, Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳамда вилоят Халқ таълими бошқармасининг вилоятда жойлашган  умумий ўрта таълим ҳамда касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида  ижтимоий-маънавий соғлом муҳитни яратиш, айниқса ёшларнинг мафкуравий иммунитетини ҳамда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш бўйича тарғибот – тадбирлари режа-жадвалига асосан  Қўшкўпир туманидаги 30-сон умумий ўрта таълим мактабида Дин ишлари бўйича қўмитанинг Қўшкўпир тумани бўйича бош мутахассиси Д.Садуллаев, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси маъсул ходими А.Юсуповлар иштирокида тарғибот тадбири ташкил қилинди. Тадбирда умумтаълим мактабининг 9-11-синф ўқувчилари иштирок этдилар. Тарғибот тадбири давомида ўқувчилар диний-маърифий соҳаларда ўзларини қизиқтирган саволлар билан фаол иштирок қилдилар.

ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

 


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари