ЙИҒИЛИШ
Қўшкўпир тумани ҳокимлиги биносида автомобилларга ёқилғи қуйиш (бензин), газ (метан) тўлдириш шахобчаларида нархнинг сунъий ошиб кетишининг олдини олиш, ёқилғини аҳолига етказилишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар муҳокамаси бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар иштирок этди.
Йиғилишда ёқилғи қуйиш (бензин) ҳамда газ (метан) тўлдириш шахобчаларида нархлар белгиланган тартибда бўлиши лозимлиги тўғрисида топшириқлар берилди ва назоратга олинди.
Шунингдек, туман прокурори, 2-сектор раҳбари Б.Матрасулов шахобчаларда бензин ва газ тўлдиришда автомобиллар навбати билан, тартиб-интизомга қатъий риоя қилган ҳолда ҳаракатланиши лозимлигини тушунтирди.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати