ЙИҒИЛИШ
Бугун Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари полковник А.М.Имяминов Қўшкўпир туман Ички ишлар бўлими ходимларига Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 20 январдаги "Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-10-сон қарори мазмун-моҳияти билан яқиндан таништирди.
Шунингдек, ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодексида белгиланган бандлар ижроси юзасидан йўриқнома берилди.