ЙИҒИЛИШ

Президент топшириғига асосан маҳалла аҳолисини жиноятчилик ҳақида хабардор қилиш, ҳуқуқий тарбияни йўлга қўйишнинг самарали механизмларини яратиш бўйича Президент администрацияси, Олий суд, Адлия вазирлиги ҳамда Ёшлар ва спорт вазирлиги вакилларидан ташкил топган Республика ишчи гуруҳининг Хоразм вилоятидаги фаолияти давом этмоқда.

Дастлаб, Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Ў.Назаров, Хоразм вилояти суди судяси М.Бобоназаров, Тошкент давлат юридик университети ўқитувчиси Ш.Жўраев Қўшкўпир туманида жиноятларнинг олдини олишда жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича маҳалла фаоллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ёшлар иштирокида кенг қамровли йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда жиноятларнинг олдини олишда маҳалланинг ролини ошириш, ёшларнинг тенгдошларини тўғри йўлга бошлашдаги фаоллигини қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, бирор фойдали касб билан банд бўлмаган ёшларни қизиқишидан келиб чиқиб, спортчиларга бириктириш, спорт тўгаракларига жалб этиш масалалари ҳам белгилаб олинди.

Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари