ҚАБУЛ-МУАММО ЕЧИМИНИНГ САМАРАЛИ УСУЛИ
Бугун Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Раҳимов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Унда жами 37 нафар фуқаро ўз мурожаат ва масалалари, таклифлари билан иштирок этдилар. Мурожаатларнинг кўпчилиги тадбиркорлик қилиш учун ер ажратиб бериш, йўл таъмирлаш, уй-жой, ишга жойлашиш кабилардир.
Қабул давомида Мурожаатлар ечими юзасидан туман ҳокими тегишли ташкилот раҳбарларига кўрсатма ва топшириқлар берди.