ҚАБУЛ МУАММОЛАР ЕЧИМИГА ЙЎЛ

ҲОКИМ ҚАБУЛИ: МУАММОЛАР ЕЧИМИГА ЙЎЛ

Бугун Қўшкўпир тумани ҳокими Жўрабек Раҳимов ўзининг навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Унда жами 18 нафар фуқаро ўз мурожаатлари билан қатнашдилар. Фуқароларнинг кадастр, эгалик ҳуқуқини белгилаш, дори-дармон учун моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш, суд-ҳуқуқ масалалари билан боғлиқ  муаммолари бирма бир кўриб чиқилди ва ечимига эътибор қаратилди. Муддат талаб қиладиган масалалар юзасидан ҳоким томонидан тегишли ташкилот раҳбарларига ўрганиб чиқиш ва ижобий ҳал қилиш бўйича топшириқлар берилди, муддат белгиланди. 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

 

 


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари