ҚАБУЛ МУАММОЛАР ЕЧИМИГА ҚАРАТИЛДИ

Инсонлар дардини тинглаш, муаммолари ечимига эътибор қаратиш, уларнинг таклифларини қўллаб-қувватлаш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир. Бугун Қўшкўпир тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Одилбек Артиқов фуқаролар қабулини ўтказди.

Унда фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолари ва таклифлари билан иштирок этдилар.
-Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш мақсадим бор, дўкон биносини қуриш учун ер ўрни ажратиб беришда амалий кўмак берсангиз,-дейди “Тараққиёт” маҳалласида истиқомат қилувчи Юлдуз Рўзметова.


Қабул давомида худди шундай ишга жойлашиш, тадбиркорлик фаолияти учун кредит ва ер ажратиб бериш масалаларида мурожаатлар тингланди.

Ечими юзасидан эса тегишли ташкилот раҳбарларига ҳокимнинг биринчи ўринбосари томонидан топшириқлар берилди. Ижроси эса назоратга олинди.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари