ҚАБУЛ МУАММОЛАР ЕЧИМИГА ҚАРАТИЛДИ
ҚАБУЛ МУАММОЛАР ЕЧИМИГА ҚАРАТИЛДИ
Бугун Қўшкўпир тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Одилбек Артиқов фуқаролар қабулини ўтказди. Унда фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолари ва таклифлари билан иштирок этдилар. Қабул давомида ишга жойлашиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, моддий ёрдам, арзон уй-жой билан таъминлаш, йўл, иссиқхона, кредит, моддий ёрдам масалаларида мурожаатлар тингланди. Ечими юзасидан эса тегишли ташкилот раҳбарларига ҳокимнинг биринчи ўринбосари томонидан топшириқлар берилди. Ижроси эса назоратга олинди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ