ҚАБУЛ МУАММОЛАР ЕЧИМИГА ҚАРАТИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси туман бўлими мудири М.Ўразметов раҳбарлигида тадбиркорлар ва тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда туман ҳокимлиги, тижорат банклари, солиқ, кадастр, туман қурилиш бўлими, электр, газ таъминоти ва бошқа масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар. Қабул давомида тадбиркорларга қабулхона фаолияти тўғрисида маълумот бериб ўтилди ҳамда бугунги кунда давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар, имтиёзлар тўғрисида кенг тушунтиришлар берилди.
Қабулда қатнашган 10 дан ортиқ тадбиркор ва тадбиркорлик қилиш истагидаги фуқаролардан 8 та мурожаат қабул қилиниб, 2 та масала жойида ҳал қилинди, қолган 6 та масала бўйича ваколатли органларга қисқа муддатда ижобий ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ