ҚАБУЛ МУАММОЛАРГА ЕЧИМДИР
Бугун Қўшкўпир туманидаги “Ошоққалъа” маҳалласида вилояти ҳокими Ф.Эрмановнинг сайёр қабули ўтказилди. Унда вилоят ва Қўшкўпир туманидаги тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар. Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган қабулга нафақат қўшкўпирлик, балки барча туманлардан фуқаролар етиб келдилар. Қабулда жами 68 нафар фуқаро ўз мурожаатлари билан иштирок этдилар. Уларнинг мурожаатлари эътибор марказида бўлиб, бирма-бир тингланди. Уларнинг ижобий ечими бўйича тегишли муассаса, корхона ва ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқ берилди. Мурожаатларнинг кўпи шу ернинг ўзида ҳал қилинди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
https://t.me/qoshkopirhokimlik