ҚАБУЛДА ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Раҳимов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Унда 26 нафар фуқаро ўз мурожаатлари билан иштирок этдилар.


-Мен ўзимни бандлигимни таъминлаш мақсадида тикувчилик фаолияти билан шуғулланмоқчи эдим,-дейди “Полвон” маҳалласида яшовчи Анажон Давлетова.-Тикув машинасида ёрдам берсангиз.


Ушбу фуқаронинг мурожаати шу ернинг ўзида ижобий ечимини топиб, ҳоким томонидан тикув машинаси билан таъминлаб берилди.


Шу каби 30 га яқин иссиқхона ташкил қилиш ва ўқув маркази ташкил қилиш учун ер ажратиб бериш, кредит, ишга жойлашиш, моддий ёрдам, 2 ёшгача бола пули тайинлаш каби масалалар билдирилди.


Ушбу мурожаатларинг ечимига ҳоким томонидан жиддий эътибор қаратилди. Уларнинг тезда бартараф этилиши бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди. Ижроси назоратга олинди.


ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари