КАМАЛАК ЮЛДУЗЛАРИ
Бугун «Ошоққалъа» маҳалласида жойлашган маданият марказида “Камалак юлдузлари” республика болалар ижодиёти фестивалининг туман босқичи бўлиб ўтди. Танловларда 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган ижодкор болалар фаол иштирок этдилар. 6 та йўналиш бўйича ўтказилган тантанали тадбирда истеъдоди ва иқтидорига ишонган ёшлар куч синашди. Фестиваль якунида ғолиблар махсус диплом билан тақдирланиб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди.