КАМОНДАН ЎҚ ОТИШ БЎЙИЧА МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ
КАМОНДАН ЎҚ ОТИШ БЎЙИЧА МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ
Жамиятимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёшларни спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш ва туманда “Камондан ўқ отиш” спорт турини ривожлантириш, иқтидорли спортчиларни саралаб олиш мақсадида вилоят Қўриқлаш бошқармаси ва туман бўлими, туман ҳокимлиги, туман Туризм ва спорт бўлими ҳамкорликда туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ёшлар ўртасида спортнинг “Камондан ўқ отиш” туридан маҳорат собоқлари ташкил қилинди. Вилоят Қўриқлаш бошқармасининг Камондан ўқ отиш бўйича мутахассислари томонидан шу спортга қизиқувчи ёшлар учун амалий машғулотлар олиб борилди.
- “Камондан ўқ отиш” спорт турини тарғиб қилиш давомидаги амалий машғулотлар, айниқса ўз қўллари билан камондан ўқ отиб кўришга берилган имконият ёшларда янада кучли қизиқиш уйғонишига сабаб бўлди, - дейди туман Туризм ва спорт бўлими раҳбари Т.Сатторова.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ