КАРАНТИНДА - БЕШ ТАШАББУС

Қўшкўпир тумани 2-сон умумий ўрта таълим мактабида фан тўгараклари ҳамда 5 та муҳим ташаббус бўйича тўгараклар фаолияти онлайн тарзда самарали ташкил этилган. Тўгарак машғулотларига жалб этилган ўқувчилар қизиқишлари доирасида йўналишлар бўйича рўйхат асосида устозлар билан онлайн мулоқот қилишади. Ҳар бир йўналиш раҳбари ўз тасдиқланган режаси асосида иш олиб боради. Онлайн канал орқали тўгарак қатнашчиларининг ташаббус бўйича тайёрлаган лавҳалари, қўл ишлари, чизган расмлари, ясаган нарсалари намойиш қилиниб, ўз вақтида рағбатлантирилиб борилади.

Ҳар бир тўгарак раҳбари ўз фаолиятига масъулият билан ёндашибгина қолмай, балки ўқувчиларнинг ота- оналари билан бирга ҳаракат қилишмоқда. Спорт тўгараклари масъуллари И.Матёқубова, Қ.Қобулов, Р.Худайберганов, Д.Барзиевлар ўқувчилар билан машғулотларни ўз вақтида, қизиқарли тарзда олиб боришмоқда. Бу эса ўқувчиларнинг спортга бўлган қизиқишини янада ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибордир. Рассомчилик тўгараги раҳбари З.Раҳматуллаева турли мавзуларда ўқувчиларга расмлар чизиш бўйича кўрсатмаларини бериб борар экан, уларни табиатни севишга, ватанни ардоқлашга, миллатни қадрлашга ўргатиб келади. Қўл меҳнати, тикувчилик, тўқувчилик, гуллар ясаш бўйича Д.Худайберганованинг машғулотлари ҳам ўқувчиларнинг қизиқишларини янада оширишга хизмат қилмоқда. Китобхонлик тўгараклари ҳам жадал. Ўқувчиларнинг китоб мутолаасига бўлган қизиқишини янада ривожлантириш борасида ҳам самарали фаолият юритилмоқда. Мактаб кутубхоначиси М.Юсупова ўқувчиларга аудио китобларни ўз вақтида етказиш билан шуғулланмоқда.

5 та муҳим ташаббус тўгараклари фаолияти 1-июнь санасидан бошлаб йўлга қўйилди - дейди мактабнинг маънавий -маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Наргиза Худайберганова. Ҳар бир тўгарак раҳбарининг иш режаси тўлиқ кўриб чиқилиб тасдиқланган, тўгарак машғулотлари жадвал асосида олиб борилади. Ўқувчиларнинг қизиқишлари ва имкониятларига кўра жалб қилиниши ҳам тўлиқ таъминланган. Машғулотларнинг мунтазамлиги назорат қилиб борилади.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари