КАРАНТИНДАГИ  ТАНЛОВЛАР

Қўшкўпир туман "Ҳаёт кўзгуси" газетаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамкорлигида ёшларимизни бўш  вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида улар учун онлайн танловлар ташкиллаштирилмоқда. Жумладан, “Беш ташаббус уйда”, “Онлайн заковат”, “Зукко иштирокчи” танловлари онлайн тарзда ўтказилиб, муваффақиятли якунланди. Ҳозирги кунда  "Ҳаёт кўзгуси" газетаси туман Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда ўқитувчилар учун  “Энг намунали видеодарс” танлови онлайн тарзда ташкил қилинган.

- Ёшларнинг истеъдодларини намойиш этиш, иқтидорларини юзага чиқариш,  шунингдек, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида онлайн танловларни ўтказишни йўлга қўйганмиз,-дейди газета мухбири Беҳрузбек Ражабов.- Айни кунларда “Диққат савол” лойиҳаси устида ишлаяпмиз. Яқин кунларда бу танловни ҳам эълон қилиб, наъмунали тарзда ўтказишга ҳаракат қиламиз. Бунинг учун эса барча шароит ва имкониятлар мужассам. - дейди газета мухбири Беҳрузбек Ражабов.

         Яқинда ўтказилган “Беш ташаббус уйда” онлайн кўрик-танловида “Энг яхши чолғу ижрочиси” йўналиши бўйича Бунёдбек Ражабов, “Энг яхши хонанда” йўналиши бўйича Ҳумоюнжон Исмоилов, “Энг яхши шеър” йўналиши бўйича Маҳфуза Абдуллаева, “Энг яхши монолог” йўналиши бўйича Ойшажон ва Фотимажон Маттиевалар, “Спорт” йўналиши бўйича Бону Раҳимберганова, “Энг яхши видео” йўналиши бўйича Мирзиё Сапарбоев, “Энг яхши рассом, ҳунарманд” йўналиши бўйича Дилором Қадамбоева, “Энг яхши рақс” ижрочиси йўналиши бўйича Жасмина Атаназаровалар 1-ўринга муносиб деб топилдилар ва онлайн тарзда диплом билан тақдирландилар.

Бу танловлар албатта, эртага ўзининг ижобий натижасини кўрсатади, ёшларни бир мақсад йўлида бирлаштиради.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари