Ушбу саволга ҳеч иккиланмасдан ўқиш, изланиш, уз устида ишлаш, фойдали машғулотлар билан шуғулланиш билан банд, дея жавоб беришимиз мумкин. Ҳа, бутун дунёга ўз таъсирини кўрсатаётган коронавирус пандемияси туфайли бугун барча қатори Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар ҳам карантин қоидаларига тўлиқ риоя этган ҳолда, уйда, касалликни енгишга ўз ҳиссасини қўшмоқдалар.
Масофадан туриб онлайн ўқитиш тизими жорий этилгани талабаларнинг билими мустаҳкамланишига сабаб бўлмоқда. Улар онлайн орқали дарсда иштирок этиб, ўз устозларидан ҳар бир дарсни чуқур ўрганмоқдалар.
Ўзбекистон Давлат Консерваторияси “Эстрада санъати” факултетининг “Композиторлик ва чолғулаштириш” кафедрасининг 4-босқич талабаси қўшкўпирлик Баҳром Қобулов ҳам фанларда фаол иштирок этиб келмоқда.
Ўқишдан кейинги бўш вақтларида эса мусиқа билан шуғулланишга, бадиий адабиётлар ўқишга, қолаверса, ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланишга жиддий эътибор қаратмоқда.
У барчага, жумладан, ўз тенгдошларига шундай дейди: Биз кучлимиз! Бирмиз, қалбан биргамиз! Биз ҳаммасини баҳамжиҳат енгамиз! УЙДА ҚОЛИНГ!