ҚАРОР ИЖРОСИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 февралдаги 109-сон қарори иловасига асосан “Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланган.
Юқоридаги қарор ижросини таъминлаш мақсадида 2020-2022 йиллар давомида вилоятимиз бўйича 145 та катта хажмли вертикал суғориш қудуқлар қазиб ишга тушурилган.
Шунингдек, Низом талабларидан келиб чиқиб Хоразм вилоятида 2023 йил учун 46 та махалладан 64 та талабгорлар жумладан, Қўшкўпир туманида 7 та махалладан 12 та талабгор рўйхати шакллантирилиб, манзилли рўйхати тасдиқланган.
2023 йил давомида қазиб ишга тушуриладиган тик суғориш қудуқларини ўрганиш мақсадида Кенгаш хузуридаги жамғарма бўлим бошлиғи А.Мадиев, Жамғарманинг худуддий вакили Р.Қурбонов, Пудратчи корхона рахбари, махалла раислари ва хоким ёрдамчилари билан биргаликда ўрганиш ишларини олиб бормоқда.