ҚАРОР ИЖРОСИ ЮЗАСИДАН КУТУБХОНАЛАР ЎРГАНИЛДИ

Мамлакатимизда ахборот-кутубхона фаолиятига, китобхонларга хизмат кўрсатиш, фондларни тўлдириш ва сақлаш, кутубхона жараёнларини автоматлаштириш, илмий-тадқиқот ва ташкилий-услубий фаолият, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва рағбатлантириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга жиддий эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Қўшкўпир туманида бу борада салмоқли ишлар қилинаётганини ҳам кўриш мумкин.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси директори Умида Тешабоева бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Дилбаржон Бекчанова, Маҳмуд Замаҳшарий номидаги Хоразм вилоят ахборот кутубхона маркази директори Раҳимбой Қурбоновлар Қўшкўпир туманида бўлди ва “Ўзбекистон республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори юзасидан туманда қилинаётган ишлар билан танишдилар.

Тумандаги Ахборот кутубхона маркази ҳамда унинг қошида ташкил этилган, замонавий кўриниш касб этган Халқ кутубхонаси шарт-шароитлари билан танишдилар.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари