ҚАРОР ЛОЙИҲАСИ

                                                                          

Ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шартларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини энг кам сонини белгилаш тўғрисида

“Маҳаллий давлат хикимяти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда), “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Ахборотномаси 1995 й., 6-сон, 118-модда),  “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий химоя қилиш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикасиқонун хужжатлари тўплами, 2008 йил., 29-30-сон, 277-модда) Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги “ Ижтимоий мухофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва мехнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янади такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 965-сон қарорига (Қонун хужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2017 йил., 09/17/965/0393-сон)асосан туманда ижтимоий мухофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни (кейинги ўринларда мухтожлар деб аталади) иш билан таъминлаш мақсадида,

Қарор қиламан:

  1. Қўшкўпир туманида 2021 йил учун муҳтожларни ишга жойлаштириш мақсадида, иш ўринларини банди қиладиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  2. Ушбу қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан келиб чиққан холда 95 кишини ташкил этадиган иш ўрни 100 фоиз миқдорида, шу жумлдан; ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 27,4 фоиз (26 киши),

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилар учун 66,3 фоиз (63 киши);

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун
2,1 фоиз (2 киши);

ногиронлиги бўлган шахслар учун 2,1 фоиз (2 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун 2,1 фоиз (2 киши);

  1. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан

    ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажарилишини таъминлайдиган санитария-гигена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан;

       Ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота оналар учун болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек олий таълим муассасаларини давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафларида муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганшахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун меҳнал шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган холда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичларни хисобга олган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

пенция олди ёшидаги шахслар учун махсус малака талаб қилинмайдиган
иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тубдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун ҳамда одам савдосидан жабрланганлар учун эса махсус малакани талаб қилмайдиган шунингдек, одам савдосидан жабрланганлар учун иш ўринлари ташкил қилинсин;

  1. Корхоналар муассасалар ва ташкилотларда муҳтожларни ишга жойлаштириш учун банд қилинган касб ва лавозимлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  2. Корхоналар муассаса ва ташкилотлар рахбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий мухофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва мехнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ мижозлар учун ишлатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.

  3. Муҳтожлар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича мазкур

    қарор ижросини бажармаган корхоналар, муассасалар в ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан давлат хуқуқ меҳнат инспектори томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг

    50-моддаси талабларига мувофиқ жарима солинади.

  4. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш туман маркази бир хафта муддатда ушбу қарорни 1-иловада кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари эътиборига етказсин.

  5. Ушбу қарор 2021 йил 1 январдан кучга киритиш муносабати билан туман ҳокимининг 2019 йил 07 сентябрдаги 6993қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобласин.

  6. Ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган

    “Ҳаёт кўзгуси” газетасида эълон қилинсин.

  7. Туман ҳокимлиги бош юрисконсульти (Б.Юсупов)

мазкур қарорни туман ҳокимлигининг qo’shko’pirtuman.uz расмий
веб-сайтига жойлаштирсин;

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш туман маркази билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун моҳиятини  аҳолига тушунтириш ишларини олиб борсинлар.

 

11.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман хокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи О.Артиқов зиммасига юклатилсин.

 

 

      Туман ҳокими                                                                Ж.Рахимов


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари