КАСБИМ_ФАХРИМ

 

Бугун Қўшкўпир касб  - ҳунарга ўқитиш марказида "Касбим  - фахрим"  мавзусида тадбир ўтказилди. Унда 6 та  мутахассислик бўйича касбга  ўқитилаётган хотин  - қизлар ўзаро беллашдилар.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин  - қизлар бўлими бошлиғи С.Худайберганова иштирок этиб, тадбир қатнашчиларига бугунги кунда давлатимиз томонидан хотин  - қизларга яратилаётган имкониятлардан унумли ва самарали фойдаланиш кераклиги, туманда хотин  - қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб  - ҳунарга ўргатиш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётганлиги тўғрисида айтиб ўтди ҳамда беллашув иштирокчиларига омад тилади.

Беллашув иштирокчилари ўз чиқишларида фарзанд тарбияси, уй ишлари билан банд бўлган ишсиз аёллар, шу билан бир қаторда, касб ўрганиш орқали ўз оиласини моддий таъминотини таъминлаётган аёллар  тимсолини гавдалантириб бердилар.

"Мақсадимиз — мамлакатда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлашдир"  - дейди туман ҳокими ўринбосари С.Худайберганова

Тадбир сўнгида ҳакамлар ҳайъати томонидан беллашув натижалари эълон қилиниб, ғолиблар диплом ва эсталик совғалар билан тақдирландилар.

Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари