КЕКСА ЁШ ВАКИЛЛАРИ СПОРТ МАЙДОНИДА
“Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қўшкўпир туманида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиш бугунги кунда нафақат ёшлар орасида балки, нуронийлар, кекса ёш вакиллари ўртасида ҳам оммалашди.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида эрта тонгдан бошланган жисмоний тарбия машғулотлари отахон-у онахонларнинг кайфиятини тоғдек кўтарди. Дастлаб улар орасида спорт-саломатлик гарови эканлиги тарғиб қилинди. Сўнгра машғулотлар бажарилди.
Спорт машғулотлари очиқ осмон остида ҳар куни туман маданият ва истироҳат боғида ўтказилади. Унда иштирок этиш истагида бўлганлар қатнашиши мумкин.